Manaviyat nashriyoti

Нашриёт ҳақида

“Маънавият” нашриёти

Маънавият нашриёти давлат муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг1996 йил 9 сентябрдаги “Республикада маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори билан ташкил этилган.Ушбу ҳужжат билан нашриёт олдига республикамиз аҳолисининг турли қатламлари маънавий оламини янада бойитиш, аждодларимиз меросини тиклаш, уларни замонавий шаклларда ўқувчиларга тақдим этиш,ҳалқимиз ва айниқса, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган дунёдаги энг сара асарларни кўплаб нусхада нашр қилиш вазифаси қўйилган.

Нашриёт дастлабки йилларда ўзининг матбаа базаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли фақат китобларнинг оригинал макетларини тайёрлаш бўйича фаолият кўрсатган. Босиб ўтилган даврда 1000 дан ортиқ номда бадиий, илмий, илмий-оммабоп асарлар, ўсмирлар ва болалар учун китоблар, дарслик ва ўқув қўлланмалар нашр қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, турли совғабоп китоб-альбомлар, плакатлар нашр қилиниб, ўқувчиларга тақдим этилган.

Энг диққатга сазовор натижа шунда-ки, нашриёт жамоасининг республикадаги етакчи адабиётшунос олимлар билан ҳамкорликдаги меҳнати натижасида “Истиқлол қаҳрамонлари” туркумида Абдурауф Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Боту, Исоқхон Ибрат, Ҳожи Муин сингари жадид боболаримизнинг асарлари илк бора тўлиқ нашр қилинди ва ўқувчилар қўлига етиб борди.

Нашриётда республикамизда машҳур бўлган отахон ношир, олим Суннатилла Аҳмедов раҳбарлигида алоҳида китоб-альбомлар яратиш ва нашр қилиш мактаби ташкил қилинган. Бу мактаб ҳозирги пайтда ҳам катта муваффақият билан ўз ишини давом эттирмоқда.Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий, Тошкент, Ўзбекистон почтаси ва бошқа бир қанча китоб-альбомлар юқори савияда, юксак матбаа ижроси билан нашр қилинган.

2012 йилда ҳукуматнинг ёрдами билан лизинг асосида Германия давлатидан “Haydelberg”чоп этиш, фальсовка қилиш, симли тикиш, қоғоз кесиш сингари ускуналар олиб келиниб, ишга туширилди.

Бугунги кунда ушбу ускуналарга китоб блокларини тикиш, пресслаш, муқоваларни ламинациялаш, турли чарм ва бошқа материалларда совғабоп қутилар, папкалар ва блокнотлар тикиш ускуналари олиб келинди.

Нашриёт-матбаа корхонасида қаттиқ ва юмшоқ муқовали барча турдаги китобларни тўлиқ ишлаб чиқариш имкониятлари мавжуд.

Корхона жамоаси жуда аҳил, улар буртмачининг талаби бугунги замон талаблари даражасида бажарилиши учун вақт билан ҳисоблашмай, кечаю кундуз меҳнат қилишга тайёр.

Нашриёт-матбаа корхонаси жамоасининг асосий мақсади, ўз даромадини кўпайтириш эмас, балки суюкли халқимизга, ёшларимиз, болаларимизга энг сифатли, ўқимишли ва арзон китоблар етказиб беришга эришишдир.

Ушбу мақсад йўлида халқимизни, Ватанини, миллатини севган барча фидойи, эзгу инсонларни – фуқаролар, тадбиркорлар, корхона, ташкилот, муассасаларни ҳамкорликка даъват этамиз.

Image Newletter