Manaviyat nashriyoti

  1. Нашриёт ҳақида: “Маънавият” нашриёти давлат муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 сентябрдаги “«Маънавият на маърифат» жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПФ-1559-сон Фармони билан ташкил этилган. Ушбу ҳужжат билан нашриёт олдига республикамиз аҳолисининг турли қатламлари маънавий оламини янада бойитиш, аждодларимиз меросини тиклаш, уларни замонавий шаклларда ўқувчиларга тақдим этиш, ҳалқимиз ва айниқса, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган дунёдаги энг сара асарларни кўплаб нусхада нашр қилиш вазифаси қўйилган.

Нашриёт дастлабки йилларда ўзининг матбаа базаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли фақат китобларнинг оригинал макетларини тайёрлаш бўйича фаолият кўрсатган.

Муаллифлар

Энг диққатга сазовор натижа шунда-ки, нашриёт жамоасининг республикадаги етакчи адабиётшунос олимлар билан ҳамкорликдаги меҳнати натижасида “Истиқлол қаҳрамонлари” туркумида Абдурауф Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Боту, Исоқхон Ибрат, Ҳожи Муин сингари жадид боболаримизнинг асарлари илк бора тўлиқ нашр қилинди ва ўқувчилар қўлига етиб борди.

Нашриётда республикамизда машҳур бўлган отахон ношир, олим Суннатилла Аҳмедов раҳбарлигида алоҳида китоб-альбомлар яратиш ва нашр қилиш мактаби ташкил қилинган. Бу мактаб ҳозирги пайтда ҳам катта муваффақият билан ўз ишини давом эттирмоқда. Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Навоий, Тошкент, Ўзбекистон почтаси ва бошқа бир қанча китоб-альбомлар юқори савияда, юксак матбаа ижроси билан нашр қилинган.

Image Newletter