Носир оға адабиётимизда катталар ва болаларнинг истеъдодли адиби эканини яхши биламиз. Бироқ, суюкли адибимиз ижодидаги яна бир йуналишни эътироф этмасликнинг иложи йуқ. Носир оға мана ҳттиз йилдирки, адабий хотиралар, эсдаликлар ёзишни ҳам ўрнига қўйиб келмоқда. Адибимиз ўзи билан замондош ёзувчи ва шоирларимиз ҳақида баъзан жиддий тортиб, баъзан ках-ках отиб ўқиладиган, шу бахона адабиётимиз тарихининг биз билган-билмаган томонларини ёритишга хизмат қиладиган хотира-эсдаликлари билан ҳам машҳур бўлиб келмоқда. Носир оғанинг «Устозлар даврасида»(1989), «Мунаввар лахзалар»(1997), «Эсласанг кўнглинг ёришур» (2004), «Топдиму йўқотмадим»(2010) каби китоблари фикримизнинг исботидир. Улар орасида «Эсласанг кунглинг ёришур» китоби кўпчиликнинг эътиборига тушди ва қайта-қайта мутолаа қилинмоқда. Нашриётнинг ижодий ходимлари китобхонларимизнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларини ҳисобга олиб, ушбу асарни тўлдирган ва сайқаллаштирган ҳолда қайта нашрини амалга оширдилар. Марҳамат, ўқиб ҳузур қилинг!
| Yillar | 2024 |
|---|






Шарҳлар
Шарҳлар ёзилмаган.