Ушбу китоб Абу Райҳон Берунийнинг (973–1048) бизгача ягона нуқсон ли қўлёзмада етиб келган “Табобатда доришунослик” номли араб тилидаги сўнгги асарининг ўзбек тилига тўлиқ илмий изоҳли таржимасидир. Бу асар ўрта асрлар мусулмон Шарқидаги доришунослик тарихига оид қимматли манба бўлиб, унда ўсимлик, маъданий, ҳайвон аъзо ва маҳсулотларидан ибо рат мингдан ортиқ дориларнинг тавсифи ҳамда турли тил ва лаҳжаларда ги номланиши берилган. Китобда кўплаб янги маълумотлар мавжуд бўлиб, улар Берунийнинг доришунослик, география, ботаника, зоология ва фило логияга қўшган ҳиссасини аниқлашга имкон беради. Бу таржимага асарнинг ХIII асрга мансуб форсий таржимасидаги дориларнинг тиббий таъсири ҳам
қўшилган.
Китоб шарқшунослар, тарихчилар, шифокорлар, доришунослар ва барча фан тарихига қизиқувчиларга мўлжалланган.


Шарҳлар
Шарҳлар ёзилмаган.