Manaviyat nashriyoti

«Social Science Research» журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, бутун дунё бўйлаб одамлар тобора кўпроқ китоб сотиб олишмоқда. Дунёдаги энг муҳим китобсеварлар Эстония фуқаролари деб тан олинди, бу ерда ҳар бир уйда ўртача 218 та китоб тўғри келади.

Шу билан бирга, сўровда қатнашган эстонияликларнинг 35 фоизи уй кутубхонасида 350 ёки ундан ортиқ китобга эга. Норвегияликларнинг шахсий кутубхоналарида ўртача 212 та китоб бўлса, шведларда 210, чехларда 204 та китоб бор.

Данияликлар учун бу кўрсаткич 192 та китобга етса, руслар учун бу кўрсаткич 154 тани ташкил этади. Аммо Россияда сўратланларнинг 57 фоизида 65 та ёки ундан кам китоб борлиги аниқланган.

Немислар кутубхоналарида ўртача 151 та, австралияликлар эса 148 та китоб сақлайди, деб ёзади The Guardian.

Ўз навбатида, британияликларнинг китоб жавонларида ўртача 143 та, канадаликларда эса 125 та китоб бор.

Дунё бўйлаб шахсий уй кутубхоналарида ўртача 115 та китоб мавжуд. Барча респондентларнинг 5 фоизи 500 та ва ундан ортиқ, 10 фоизи 350 та, 47 фоизи 65 тадан 150 та ва 39 фоизи 20 та ва ундан кам китобга эга.

АҚШда ҳар йили ўртача 20-22 миллиард долларга 700 миллион нусхадан ортиқ китоб сотилади. Россияда эса 600 миллион нусхадан ортиқ нусхада китобларни сотиб олишади.

Россияда китобхонлар ўртасида бир йилда нечта китоб ўқиганликлари бўйича сўров ўтказилганда,

респондентларнинг 27 фоизи йилига 20 дан ортиқ, 32 фоизи эса 1-5 та Атиги 18 фоизи 6 тадан 10 тагача, 19 фоизи эса 11 дан 20 тагача китоб ўқиши маълум бўлди.

Америка ва Британияда респондентлар орасида худди шундай сўров ўтказилганда, улар руслардан кўра кўпроқ китоб ўқишлари аниқланган. (39 фоизи ва 44 фоизи мос равишда 20 тадан ортиқ китоб ўқиган), Канадада эса камроқ – фақат 23 фоиз респондент 20 тадан ортиқ китоб ўқиган.

Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 64 фоизи келгуси йилда олдингига қараганда кўпроқ китоб ўқишни режалаштирган. Ва фақат 3% камроқ китоб ўқишини билдирган. Бу натижалар дунёнинг барча минтақаларида тахминан бир хил. Кениялик бир ўқувчи шундай жавоб берган: “Бу йил ўқиганларимнинг ҳаммаси менга жуда ёқди. Мен энди кўпроқ китоб ўқишни интиқлик билан кутаман”.

Австралиялик респондентлардан бири ёзади: “Мен шунчаки ўқишни яхши кўраман, бу менинг энг севимли ишим”.

Статистик маълумотларга кўра россияликларнинг 53 фоизи китоб ўқийди. Бу кўрсаткич (5 фоиз + – ) сўнгги беш йил ичида сақланиб қолган. Ўрта ҳисобда бир ҳафтада китоб ўқишга 7 соат сарфланган.

Аҳолининг энг кўп китоб ўқийдиган қатлами 18 ёшдан 24 ёшгача. Global GfK Survey ўтказган таҳлилга кўра Хитойда 70 фоиз, Россияда 59 фоиз, Испанияда 57 фоиз, Италияда 56 фоиз, Британия – 56, АҚШ – 55, Бразилия – 53, Мексика – 52, Канада – 51, Германия – 50, Франция – 48, Япония – 44, Нидерландия – 42, Автрия – 42, Белгия – 37, Жанибий Корея – 37 фоиз киши ҳафтада ёки ундан камроқ вақтда бир марта китоб ўқийди.

Fikr bildirish

Сизнинг электрон почтангиз нашр қилинмайди.

Image Newletter