Ушбу китоб буюк немис табиатшунос олими, зоолог Альфред Брем ҳақида. А.Брем бутун ҳаётини ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротларни ўрганишга бағишлаган олим, олти томлик “Ҳайвонлар ҳаёти” энциклопедик асар муаллифи. Асарда заҳматкаш ва фидойи инсон – Альфред Бремнинг ҳайвонот дунёсини ўрганиш борасидаги машаққатли ҳаёти, бошидан кечирган саргузаштлари қизиқарли, ажиб бир тилда ҳикоя қилинган. Китоб ўсмирлар ва катта ёшдаги китобхонларга мўлжалланган жуда ўқимишли асардир.





Шарҳлар
Шарҳлар ёзилмаган.