Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритган дастлабки йили қайта ташкил этилган Навоий вилоятининг Республикамиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши йўлида улкан тарихий ишлар амалга оширилди. Айниқса, кейинги беш йилда Навоий беқиёс янгиланишлар заминига айланди. У мамлакатимизда ҳудудий жиҳатдан энг катта вилоят бўлиб, Қорақалпоғистондан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди. Ана шундай улкан ҳудудда жойлашган вилоятнинг бугунги салоҳияти тўғрисида маълумот берадиган “Навоий – ўтмиши қадим, келажаги нурли диёр” китоб-альбоми ўзбек-рус-инглиз тилларида тайёрланган. Вилоятнинг тарихий қадамжолари, бугунги қиёфаси ранг-баранг фотолар билан безатилган. Китоб-альбом кенг китобхонлар ва юртимизга қизиқиш билдираётган хорижлик меҳмонлар учун ҳам муносиб совға бўлади деган умиддамиз.





Шарҳлар
Шарҳлар ёзилмаган.