“Сурхондарё буюк ўтмишдан ёрқин келажак сари” китоб-альбоми жонажон Ўзбекистонимизнинг энг қадимий маданий тарихга эга вилоятларидан бири Сурхондарё ҳақида. У ўзининг иқтисодий салоҳияти, табиий бойликлари, мард ва меҳнаткаш халқи билан юртимиз тараққиётида алоҳида ўрин тутади. Китоб-альбомда вилоятнинг барча ютуқлари ҳамда қадим ўтмишдан бугунги кунгача босиб ўтган йўли фотолар билан бирга кўрсатилган. Яна бир жиҳати, китоб-альбом япон миллати учун ҳам маълумот олишга қулай. Ўзбек ва япон тилларида нашр этилди. Бу унинг қимматини янада оширади.





Шарҳлар
Шарҳлар ёзилмаган.