Танланган асарлар

UZS 5,600.00 ҚҚС б-н
  • 2023 йил янги нашрлари
  • Нашриёт нашри

Omborda 1 dona mavjud (buyurtma berish mumkin)

Муаллиф: Ҳожи Муин

Ўтган аср бошидаги маърифатчилик ҳаракатида фаол иштирок этган алломаларимиз орасида Ҳожи Муиннинг ҳам ўз ўрни бор. У ўзининг бутун умрини миллат равнақи ва озодлигига бағишлади. Ўз устози Маҳмудхўжа Беҳбудий ёнида меҳнат қилди, унинг издошига айланди. Ўқитувчилик қилди, шеърлар битди, пьесалар яратди, ҳажвиялар, публицистик мақолалар ёзди, таржимонлик билан шуғулланди, муҳаррирлик лавозимларида ишлади. Ҳожи Муин ҳам бошқа маърифатпарварлар қаторида бир неча бор қамалди, қатағон қурбонига айланди.

Мазкур сайланманинг биринчи нашрида Ҳожи Муиннинг публицистик мақолалари ҳамда ҳажвий асарлари ўрин олган эди. Тўлдирилган иккинчи нашрида унинг қаламига мансуб бир неча мақолалари ва учта драмаси киритилди. Драмалар таниқли олим Бойбўта Дўстқораев томонидан табдил қилинган ва уларга изоҳлар берилган.

Шарҳлар

Шарҳлар ёзилмаган.

Be the first to review “Танланган асарлар”

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan