Эфреим Севела – собиқ шўро ёзувчиси, лекин умрининг сўнгги йиллари Америка Қўшма Штатларида ва Исроилда кечган. Қўлингиздаги қисса совет тузумининг сўнгги йилларида ёзилган бўлиб, унда юксак маҳорат билан бу тузумнинг турли-туман нуқсонлари очиб берилган. Қисса жиддий масалаларга бағишланган бўлса-да, ҳазил-мутойибага, киноя ва пичингларга жуда бой. «Гап келганда отангни ҳам аяма» деганларидек, муаллиф қиссанииг бирон ўрнида сохта пафосга берилмайди, қуруқ ва пуч тасвирдан, баландпарвоз гаплардан қочади. Бу эса қиссага ўзига хос ранг ва жозиба бағишлайди ва мароқли ўқилади.







Шарҳлар
Шарҳлар ёзилмаган.